Деян Ловрен: "Зенит" клубидаги шерикларимга ЕЧЛ ва АПЛ ғолиблиги тажрибасини бермоқчиман

"Зенит" клубининг янги футболчиси Деян Ловрен петербурглик мухлисларга мурожаат қилди.

"Мен ҳаётимдаги янги бўлимни қанчалик кутаётганимни сизларга айтиш имконияти борлигидан хурсандман. Мен сизларнинг ҳурматингизни ҳар бир расмий ўйин ва машғулотлардаги ўйиним ва юз фоиз куч билан ишлашим билан қозонишга ҳаракат қиламан.

Мен ўзимнинг чемпионлар лигаси ва Англия чемпионатидаги ғолиблик тажрибаларимни жамоадаги футболчиларга бермоқчиман. "Газпром Арена"да янги ғалабалар қозонмоқчиман ва "Зенит"нинг нафақат Россияда, балки Европада янги ютуқларга эришишини истайман.

Тез орада кўришгунча", - дейди хорватиялик футболчи.

Ўқилган: 813
Англия чемпионати Деян Ловрен Европа Чемпионлар лигаси Зенит Ливерпуль Россия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича