Ўзбек футболчилари ҳам топ-клубда тўп суришга яқин. "Спартак" Москва Остон Ўруновга 2 млн евро тўлади

"Уфа" клуби ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Москванинг "Спартак" жамоасига ўтадиган бўлди.

Бу ҳақида Sport24 нашри хабар тарқатди.

"Спартак" ўзбекистонлик футболчига ЦСКА таклиф қилган 2 млн евро пулни тўлашга рози бўлган. Трансфер ҳақидаги расмий хабар шу ҳафтанинг охирларида эълон қилинади.

Агар ўхшаб қолса, Ўрунов Максим Шацкихдан кейинги топ-клубларда ўйнаган иккинчи ўзбек футболчисига айланади.

Ўқилган: 1242
Легионерларимиз Остон Ўрунов Спартак Москва Уфа

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича