Бранислав Иванович Англия клубларидан бирига ўтиши мумкин. Музокаралар якуний босқичда

"Зенит" клуби сардори Бранислав Иванович фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Серб нашрларининг маълум қилишича, 36 ёшли футболчи фаолиятини "Эвертон" клубида давом эттириши мумкин. Манбанинг таъкидлашича, Иванович билан Англия клуби ўртасида музокаралар якуний босқичда.

"Эвертон" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Ивановични ўз жамоасида кўришни истайди. Эслатиб ўтамиз, сербиялик футболчи италиялик мутахассис билан "Челси"да 2009 йилдан 2011 йилгача тўп сурган ва унинг қўл остида чемпионат, кубок ва Англия суперкубогини ютган.

Иванович "Челси" клуби сафида 2008 йилдан 2017 йилгача ўйнаган.

Бундан аввал "Зенит" клуби Иванович билан шартнома узайтирмасликни маълум қилган эди, чунки ўйинчи маошининг камайтирилишига рози бўлмаган. Иванович "Зенит" клубида 2017 йилдан буён ўйнамоқда. Унинг амалдаги шартномаси 31 июльгача амал қилади.

*****

Ўқилган: 582
Бранислав Иванович Зенит Трансферлар Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича