Оскар: Фуқаролигимни ўзгартиришга ҳам тайёрман. Хитой терма жамоасига яхши ярим ҳимоячи керак

"Шанхай СИПГ" клуби ярим ҳимоячиси Оскар ўз фуқаролигини ўзгартиришга тайёр эканлигини таъкидлади.

"Шубҳасиз, бу ҳақида ўйлаб кўришим мумкин. Ҳозир Бразилия терма жамоаси сафига кириш жуда ҳам қийин, чунки мен бу ерда ўйнаяпман. Бироқ Хитойда ҳамма менинг яхши ўйнаётганимни кўришмоқда.

Шу билан бирга Хитой терма жамоаси битта ярим ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда, шундай экан уларга кўмак берган бўлар эдим. Менга Хитой ёқади. Бироқ бу ерга келаётган ва фуқаролигини алмаштираётган ўйинчилар яхшироқ ўйнаши мумкин эди", - дейди Оскар.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Оскар Бразилия терма жамоаси сафида расмий ўйинларда иштирок этган ва шунинг учун ҳам спорт фуқаролигини алмаштира олмайди.

*****

Ўқилган: 1362
Хитой терма жамоаси Хитой чемпионати Шанхай СИПГ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича