"Ливерпуль" клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ "Зенит"га ўтиб кетган Деян Ловренга мурожаат қилди.
"Нима дейишни ҳам билмайман, дўстим. Мен ҳозир қандай туйғуларни бошимдан ўтказаётганимни сен билмайсан ҳам. Барчамиз сени соғинамиз, айниқса мен.
Мен сени жуда яхши кўраман. Сен майдонда ҳам унинг ташқарисида ҳам ажойиб эдинг. Клуб ва менга қилган барча яхшиликларинг учун раҳмат.
Сен мисли кўрилмаган ўйинчи ва ажойиб дўстсан. Кейинги фаолиятинга омадлар тилайман. Яқин орада кўришамиз", - дейди Салоҳ.
Салоҳ - Ловренга: Биз сени соғинамиз
Ўқилган: 2289