“Лестер” ҳимоячиси Харви Барнс фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттириши мумкин. . Бу ҳақда Англия матбуоти хабар бермоқда.
Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп трансферга шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt Барнсни 17,5 миллион эврога баҳоламоқда.
У ушбу мавсум Англия чемпионатида 35 та ўйинда 6 та гол ва 9 та самарали пас берди.
*****
“Ливерпуль” жамоаси “Лестер” ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда