
Италия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган “Ювентус” – “Сампдория” учрашуви ўз якунига етди. Унда туринликлар ғалаба қозонишди.
Биринчи бўлим якунида Криштиану Роналду жамоасини олдинга олиб чиқди. 67-дақиқада Бернардески иккинчи голни урди ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Ушбу ғалабадан кейин “Ювентус” чемпионликни қўлга киритди. Жамоа А Серия тугашига 2 тур қолганда “Интер”ни 7 очкога ортда қолдирмоқда.
Бу “Юве” учун кетма-кет тўққизинчи скудетто бўлди.
А Серия, 36-тур
Ювентус – Сампдория 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 45+7 Роналду, 2:0 – 67 Бернардески.
Ювентус – Шченсни, Алекс Сандро, де Лигт (Ругани, 78), Бонуччи, Данило (Бернардески, 29), Рабьо, Матюиди, Пьянич (Бентанкур, 78), Куадрадо, Дибала (Игуаин, 40), Роналду.
Сампдория – Аудеро, Тонелли, Шабо (Лерис, 22), Ауджелло, Депаоли, Янкто (Габбьядини, 73), Торсбю, Рамирес (Марони, 90), Линетти, Йосида, Куальярелла.
Огоҳлантиришлар: Пьянич (45), Торсбю (45), Тонелли (45), Янкто (65), Бернардески (69), Куадрадо (80), Рабьо (86), Депаоли (88).