"Ман Сити" – "Реал" ўйини Испаниядан келганларга 14 кунлик карантин жорий этилганига қарамай бўлади.

Чемпионлар лигаси 1/8 финал "Манчестер Сити" – "Реал" (биринчи ўйин – 2:1) ўйини бўлиб ўтади.

Буюк Британия ҳукумати бугундан бошлаб Испаниядан келганларнинг барчасига 14 кунлик карантин жорий этди.

The Guardian нашрининг маълум қилишича, чемпионлар лигаси ўйини бундан истеъсно ва ўйин бўлади. Қоидада спорт жамоалари ва тасвирга туширувчилар гуруҳи карантинга олинмайди. Бу ҳақида маданият вазири Оливер Доуден хабар берди.

"Манчестер Сити" – "Реал" учрашуви 7 август куни "Этихад" стадионида бўлади.

Ўқилган: 1318
Европа Чемпионлар лигаси Коронавирус Манчестер Сити Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича