Гаттузо "Барса"га қарши ўйиндан олдин: "Наполи" ҳеч қачон 1/4 финалда ўйнамаган ва тарихга кириши мумкин

"Наполи" клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо чемпионлар лигаси 1/8 финал "Барселона" жамоасига қарши жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди (Наеполдаги илк ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланган).

"Бир неча ҳафтадан кейин биз тарихга киришимиз мумкин, чунки "Наполи" ҳеч қачон чемпионлар лигаси чорак финалида ўйнамаган. Июль ойида кучни сақлаб қолиш осон эмас – пляжлар, қайиқлар ва ҳозир уйда қолиш учун ниҳоятда иссиқ... Табийки, сўнгги ҳафталар ичида ўзимизни чалғитиш учун имкон бўлмади.

"Барселона"га қарши кичик хатога ҳам йўл қўймаслик керак, чунки уларга яримта имконият ҳам етарли. Биз бутун 95 дақиқа диққатни сақлаб туришимиз лозим.

Кимдир кейинги босқичга чиқиш осон бўлади деб ўйлайди, бироқ асло бундай эмас. Бўш ҳудудларни ёпиб, диққатни сақлаб турадиган бир жамоа бўлишимиз керак", - дейди Гаттузо.

Ўқилган: 1177
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Женнаро Гаттузо Наполи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича