“Наполи” Осимхен учун 50 миллион евро таклиф қилди

«Лилль» ҳужумчиси Виктор Осимхен яқин кунлар ичида «Наполи»га йўл олади. Томонлар трансфер борасида музокараларни олиб боришди ва неаполликлар футболчи учун 50 миллион евро тўлашади. Бу ҳақда журналист Никола Скира хабар бермоқда.

Осимхен «Наполи» билан 5 йилгача мўлжалланган шартномани имзолайди. Унинг янги клубдаги маоши йилига 3,5 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Осимхенга «Ливерпул», «Интер» ва ”Тоттенхэм” каби клублар ҳам қизиқиш билдирган эди.

Ўқилган: 1194
Лилль Наполи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича