“Челси” жамоаси “Боруссия М” ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

“Челси” ёзги трансферлар ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни истамоқда. Лондонликлар “Боруссия М” ярим ҳимоячиси Денис Закарияга қизиқмоқда. Бу ҳақда Англия матбуоти хабар бермоқда.

Transfermarkt 23 ёшли футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Закариянинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Шунингдек футболчига “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” каби клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

*****

Ўқилган: 1338
Боруссия М Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича