“Барселона” ярим ҳимоячиси “Интер”га йўл олиши мумкин

“Барселона” ярим ҳимоячиси Рафинья Алкантарага “Интер” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Испания матбуоти хабар бермоқда.

“Интер” Рафинья учун 16 миллион евро сарфлашга тайёр. Каталонияликлар бу миқдорга розилар. Эслатиб ўтамиз, футболчи ижара асосида ушбу мавсумни “Сельта”да ўтказмоқда. 

Рафинья ушбу мавсум Испания чемпионатида 32 та ўйинда 4 та гол ва 1 та самарали пас берди.

Ўқилган: 1059
Барселона Интер Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича