Тухель: Мен ҳаяжондаман. Мухлислар ўйинчиларни томоша қилиш учун келишади, улар эса ҳимояланмаган

"ПСЖ" клуби бош мураббийи Томас Тухель Франция кубоги финалида "Сент-Этьен" (1:0) жамоасининг ўйин услуби ҳақида фикр билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ўйиннинг 20-дақиқасида жароҳат туфайли Тило Керер алмаштирилди, 29-дақиқада эса "Сент-Этьен" ҳимоячиси Лоик Перрен Килиан Мбаппега қарши қўпол ўйнаб қизил карточка олди. Франциялик футболчи эса ўйинни давом эттира олмади ва стадионни қўлтиқтаёқда тарк этди.

"Керер зарба олди ва бошқа тезлаша олмас эди. Ҳамма Килианнинг вазиятини кўришди. Мен ҳеч қандай янгилик йўқ, ҳеч нарса айта олмайман. Учинчи маротаба кетма-кет "Сент-Этьен" жамоаси ўйиннинг илк 30 дақиқаси ичида қизил карточка олмоқда. Бу чарчоқ туфайли эмас.

Агар финалда шунақа ўйнашса... Мен жуда ҳам ҳайронман. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман, сокинлик сақлаш лозим.

Мбаппе? Сиз ўша вазиятни кўрдингизми? Буни кўрган ҳар бир одам ҳаяжонланган. Албатта ҳаяжондаман!

Ҳаммаси Неймарга нисбатан фолдан бошланди. Биз Килианнинг фолидан кейин учта сариқ карточка олдик... Бу ўйин – ўйинчилар учун. Мухлислар ўйинчиларни томоша қилиш учун келишади. Ҳамма ўйинчиларни томоша қилиш – бу энг муҳими. Бу бугун бўлгани йўқ.

"Лион"га қарши ўйинда Неймарни тушираманми? Агар у тайёр бўлса, ўйнайди. Биз ўйнаш учун футбол ўйнаймиз. Бу финаллар ва шунинг учун ҳам энг яхши таркиб чиқади. Биз яна битта совринни қўлга киритмоқчимиз. Умид қиламанки, ушбу ўйинда барча футболчилар ўйнай олади, бироқ шубҳалар бор.

Биз беш ой ўйнамадик. "Сент-Этьен" яхши прессинг қилди ва таваккалга борди. Биз эса босимдан чиқиб кета олмадик. Иккинчи голни уриш учун бир неча вазият бўлди. Қизил карточкадан кейин ўйнаш осон эмас. Бизга оғир бўлди", - дейди Тухель.

Ўқилган: 565
ПСЖ Сент-Этьен Томас Тухель Франция Кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича