The Times: Ловрен "Зенит" клубига 10,9 млн фунт эвазига ўтади

"Ливерпуль" клуби ҳужумчиси Деян Ловрен "Зенит" сафига ўтиш учун яқин турибди, деб маълумот бермоқда The Times нашри.

Манбанинг таъкидлашича, клублар ҳимоячининг трансферини 10,9 млн фунтга (12 млн евро) келишган. "Зенит" клуби Ловренни камроқ маблағ эвазига сотиб олишни истаган эди, чунки футболчининг "Ливерпуль" билан шартномаси 2021 йилда ўз якунига етади.

Бироқ Англия клуби келишувни яна бир йилга узайтириш бандини фаоллаштирган ва бу билан кўпроқ маблағ олишга эришди.

Ушбу мавсум 31 ёшли хорватиялик футболчи "Ливерпуль" клубида 10 та ўйин ўтказиб битта голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 1361
Деян Ловрен Зенит Ливерпуль Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича