“Сурхон” клубининг яна 13 футболчисида коронавирус аниқланди

“Сурхон” футбол клубининг 13 нафар футболчиси топширган тест натижалари мусбат кўрсаткич қайд этди. Улар жамоадан ажратилиб, қатъий изоляцияга олинди.

Шунингдек, жамоа массажчисининг тест таҳлили ҳам мусбат кўрсаткич қайд этган ва изоляцияга олинган.

Шу боис, клубнинг бошқа футболчи, ходимлари ҳам COVID-19 га яна бир бор тест топширган ва айни дамда улар тест жавобларини кутишмоқда.

Ўқилган: 1397
Коронавирус Сурхон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича