Нико Ковач "Монако" клубига собиқ икки футболчисини олиб келмоқчи

"Монако" клубининг янги бош мураббийи Нико Ковач жамоа таркибини кучайтирмоқчи.

48 ёшли мутахассис "Монако"га "Реал" ҳужумчиси Лука Йович ва "Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Филип Костични таклиф қилмоқчи. Ковач бундан олдин улар билан "Айнтрахт" клубида бирга фаолият юритган.

Ковач "Монако"нинг янги спорт директори Пол Митчелл билан таркибни кучайтириш борасида режа тузишни бошлаган. Костичнинг "Айнтрахт" клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача тузилган бўлиб, "Монако" унинг учун товон пулини тўлашга тайёр. "Реал" эса бир неча маротаба Йовични қўйиб юборишга розилигини билдирган.

*****

Ўқилган: 790
Монако Нико Ковач Трансферлар Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича