Лерой Сане: Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун ҳақиқий имкониятни "Бавария" клубида кўрмоқдаман

"Бавария" клуби ҳужумчиси Лерой Сане ўзининг янги жамоаси ва у ердаги мақсадлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Мен янги синовларни истадим. "Бавария" клубининг режаси ва лойиҳаси менга жуда ҳам мос келади, шунинг учун ҳам шу ерга келишни қарор қилдим.

Ҳужумда қанот чизиғи "Бавария" клубининг ўйинини белгилаб беради ва бу менга мос. Бу ерда йигитлар ғалабага оч ва фақат шунга диққатини қаратишган. Уларнинг клуб билан мақсадлари жиддий. Мен чемпионлар лигасини қўлга киритиш учун "Бавария" клубида ҳақиқий имкониятни кўрмоқдаман.

- Сиз "Бавария" клубида чемпионлар лигасининг жорий мавсумида иштирок эта олмайсиз. Жамоанинг ушбу мавсум мусобақада ғалаба қозонишига ишонасизми?

- Коронавирус туфайли юзага келган танаффусдан жамоа кучли ва барқарор бўлиб чиқди. Уларнинг жорий мавсумдаги имкониятлари юқори, - дейди Сане.

Ўқилган: 2755
Бавария Германия чемпионати Европа Чемпионлар лигаси Лерой Сане

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича