Варан 1/4 финал босқичига чиқиш ҳақида: "Реал"да ҳамма нарсани иложи бор. 10 карра иштиёқ билан майдонга тушамиз

"Реал" клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан чемпионлар лигасининг 1/8 финал "Манчестер Сити" жамоасига қарши жавоб ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Мадрид шаҳридаги мағлубиятдан (1:2) кейин Ла Лигадаги ғалаба "Манчестер Сити"га қарши август ойининг бошида бўладиган жавоб ўйинида омадли бўлишига таъсир қила оладими?

- Кўпроқ ўзимизга ишонч пайдо бўлди. "Реал" клубида ҳаммасининг иложи бор. Вазиятнинг қандай бўлишидан қатъий назар умид қолади.

Оғир ўйин бўлади. Биз унга ўн карра иштиёқ билан келмоқдамиз. Ушбу футболкани кияр экансан, унинг учун жавобгарликни ўз зимманга оласан.

Мухлисларимиз олдида жавобгарлик бор. Ҳисобни олдиндан айта олмаймиз, бироқ охиригача кураш олиб бориб ижобий натижага интиламиз, - дейди Варан.

Ўқилган: 1405
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Рафаэль Варан Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича