Мойес "МЮ" ҳақида: Сульшер ва менинг фарқимиз шундаки, унга вақт берилди

"Вест Хэм" клуби бош мураббийи Дэвид Мойес Англия чемпионати 37-тур "Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Менинг учун "МЮ" – ажойиб жамоа, чиройли жой ва дунёнинг энг катта клуби. "Олд Траффорд" – ўзи ҳос стадион ва мен сабрсизлик билан қайтишни кутмоқдаман.

Оленинг "МЮ"даги ишлари бошида оғир кечди, бироқ менинг Сульшер билан фарқим шундаки, унга вақт беришди менга эса йўқ.

У клуб истаганидек академиядан ўйинчиларни жалб қилади. Энди уларнинг ажойиб ёш футболчилари бор", - дейди Мойес.

*****

Ўқилган: 1922
Вест Хэм Дэвид Мойес Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича