Гвардиола: Мен “Арсенал”ни майдонда ҳурмат қиламан, аммо унинг ташқарисида эмас

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Кубоги финалида “Арсенал”га қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўйиндан кейин биз бир-биримизга қўл узатамиз. Мен ҳар доим рақибни хурмат қиламан. Мен “Арсенал”ни майдонда қилган ишлари учун ҳурмат қиламан, бироқ майдон ташқарисидагилари учун эмас. Уларни табриклайман ва финалда омад тилайман”, — дейди Гвардиола.

Бу билан Гвардиола “Арсенал” арбитраж суди томонидан “Сити”нинг иши кўрилаётган вақтда “шаҳарликлар”ни еврокубоклардан четлатиш кераклигини талаб қилганини назарда тутмоқда.

*****

Ўқилган: 2130
Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича