"Челси" клуби Хавертцнинг трансферини амалга оширишга яқин турибди

"Челси" клуби "Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хавертцнинг трансферига яқин турибди.

Лондонликлар 21 ёшли ўйинчи учун 80 млн евро тўлашга тайёр. Германиялик ўйинчи билан кўп сонли Европа клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо фақатгина "Челси" Хавертц учун ушбу маблағни тўлашга рози.

Хавертцнинг ўзи шахсий шартнома борасида келишув тузишга яқин турибди ва унинг ўзи ҳам "Челси"га ўтиш истагида.

Ушбу мавсум футболчи Бендеслиганинг 30 та ўйинида иштирок этиб, 12 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 1815
Байер Кай Хавертц Трансферлар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича