"Олтин тўп" бу йил ҳеч кимга берилмайдиган бўлди

France Football нашри 2020 йили "Олти тўп" соврини ҳеч кимга топширилмаслигини эълон қилди.

Нашр буни COVID-19 пандемиясининг тарқалиши оқибатида адолатли равишда соврин топшириш учун имкониятлар йўқлиги туфайли шундай қарорга келгани билан тушунтирди.

"Биз ушбу совриннинг остида "ушбу соврин коронавирус инқирозида қўлга киритилган" деган юлдузча билан таъриф билан топширилишини истамадик.

Ушбу нуфузли соврин эгасини топишда ўйинчиларнинг статистикасини аниқлаш каби ишларда адолат бўлмагини энг муҳим сабаб. Футболчиларни бир хил бахолаш керак эмас, чунки айримлари учун мавсум бирданига якунланиб қолди", - дейилган France Football нашрида.

Ушбу совриннинг асос солинган 1956 йилдан буён илк маротаба ўз эгасини топгани йўқ. 2010 йилдан 2015 йилгача соврин ФИФА номи остида топширилган эди.

Ўқилган: 1149
Олтин тўп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича