“Навбаҳор” “Сурхон”: Превью

Coca Cola Суперлигасининг 10-тур доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби Термизнинг “Сурхон” жамоасини қабул қилади.  

Мазкур клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро

26 марта рўбарў келишган. Ушбу ўйинларнинг 18 тасида “лочинлар”нинг қўли баланд келган бўлса (битта ўйинда “Навбаҳор”га техник ғалаба ёзилган), 5та учрашувда термизликлар ғалаба қозонишган,  3та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 73-20, “Навбаҳор” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” 57 очкони,  “Сурхон” эса 18 очкони қўлга киритган. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 9:0 ҳисоби 1997 йили Наманганда қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, наманганликлар ўтказилган 26та баҳснинг 12 тасида термизликлар устидан йирик ҳисобда зафар қучишган.  
Превью Навбаҳор Сурхонга

“Навбаҳор” ҳамда “Сурхон” клублари бунгача Наманганда 13 марта куч синашишган (ўтган йилги баҳс маълум сабабларга кўра, Фарғонада ўтказилган ва ушбу ўйин ҳам “Навбаҳор” номинал мезбон бўлганлиги боис, инобатга олинди).

1992 йили термизликлар Наманганга ташриф буюришмагани боис, “Навбаҳор”га 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилган бўлса, қолган 12та баҳснинг барчасида “лочинлар” ғалаба қозонишган (Фарғонадаги ўйинда ҳам).

Термизликлар Наманганда ҳали очко олишолмаган.

“Навбаҳор” ўз майдонида ўтказилган ўзаро учрашувларда “Сурхон” дарвозасини 49 марта ишғол этган бўлса, термизликлар Наманганда “лочинлар” дарвозасига  бор-йўғи 4та тўп киритишган.

Умид қиламизки,  21 июль куни Тошкентдаги “Локомотив” стадионида кечадиган баҳсда ҳам ушбу ёқимли анъана давом этади ҳамда севимли жамоамиз жорий мавсумдаги навбатдаги ғалабасини нишонлайди.

Барча учрашувлар қайдномаси:

28.03.1992          Сурхон – Навбаҳор  - 1:1
29.10.1992          Навбаҳор – Сурхон  -  +:-
13.04.1994          АСК – Навбаҳор  -       2:3
13.11.1994          Навбаҳор - АСК -        2:1
11.06.1995          Навбаҳор - АСК -        4:0
19.08.1995          АСК - Навбаҳор -        2:5
26.06.1996          Навбаҳор - АСК -        4:1
29.08.1996          АСК - Навбаҳор -        1:4
13.04.1997          Навбаҳор – Сурхон -   9:0
04.10.1997          Сурхон – Навбаҳор -   1:0
18.04.1998          Навбаҳор – Сурхон -   5:0
08.10.1998          Сурхон – Навбаҳор -   3:1
06.06.1999          Навбаҳор – Сурхон -   1:0
14.08.1999          Сурхон – Навбаҳор -   1:0
19.04.2000          Сурхон – Навбаҳор -   3:3
30.09.2000          Навбаҳор – Сурхон -   5:0
23.06.2001          Сурхон - Навбаҳор      0:3
31.07.2001          Навбаҳор - Сурхон      7:1
28.04.2002          Сурхон – Навбаҳор -   1:0
19.10.2002          Навбаҳор – Сурхон -   1:0
14.05.2003          Сурхон – Навбаҳор -   1:0
13.09.2003          Навбаҳор – Сурхон -   2:1
15.03.2004          Навбаҳор – Сурхон -   6:0
05.11.2004          Сурхон – Навбаҳор -   0:4
21.04.2019          “Навбаҳор” – “Сурхон” – 3:0
19.10.2019          “Сурхон” – “Навбаҳор” – 0:0.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

*****

Ўқилган: 2201
Навбаҳор Превью Сурхон Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича