Лаутаро "Барселона"га ўтиш учун яна бир йил "Интер" клубида қолишга тайёр

"Интер" клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес фаолиятини кейинги мавсум ҳам Италияда қолади.

As нашрининг маълум қилишича, аргентиналик футболчи фақатгина "Барселона" клуби сафига ўтмоқчи ва шунинг учун ҳам бошқа жамоалар таклифини рад этмоқда. У каталонияликларнинг трансфери устида олиб бораётган ишларидан мамнун ва "нерадзуррилар"нинг барча таклифларни рад этаётганини билади.

Мартинес шу мавсумнинг ўзида Испания клубига ўтишни истайди, бироқ "Барселона"га ўтиш учун Миланда яна бир йил тўп суришга тайёр.

Ўқилган: 647
Барселона Интер Лаутаро Мартинес Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича