“Арсенал” жамоаси “Спортинг”нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси учун 45 миллион евро тўлашга тайёр.

“Арсенал” жамоаси “Спортинг” яримҳимоячиси Жоелсон Фернандесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Португалия матбуоти хабар бермоқда.

Лондонликлар футболчи учун 45 миллион эвро тўлашга тайёр. Қизиғи шундаки, Transfermarkt нашри ҳали футболчининг нархини баҳоламаган.

Жоелсон ушбу мавсум “Спортинг”нинг ёшлар жамоасида 28 та ўйинда 5 та гол ва 2 та ассистликни қайд этди.

*****

Ўқилган: 1657
Арсенал Спортинг

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича