Гвардиола ЕЧЛ ҳақида: Бу бизнинг яна бир соврин ютишимиз учун сўнгги имконият

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия кубоги ярим финал "Арсенал" (0:2) жамоасига қарши ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мен уларнинг беш ҳимоячи ва юқори прессинг билан ўйнашини билар эдим. Улар яхши ҳимояланишди.

Ҳудди шундай вазият "Ливерпуль" жамоасига қарши ўйинда ҳам кузатилди ва биз бу ҳақида билар эдик. Кейинги босқичга ўтиш учун яхшироқ ўйнаш керак эди.

Олдимизда икки ҳафта бор ва биз финалга чиқмоқчимиз (ЕЧЛ). Биз тезликни сақлаб қолишимиз керак. Бу бизнинг яна бир соврин ютишимиз учун сўнгги имконият", - дейди Гвардиола.

Бундан олдин "шаҳарликлар" Англия лига кубогида зафар қучишган эди. 7 август куни эса "Манчестер Сити" 1/8 финал ЕЧЛ доирасида "Реал" билан жавоб ўйинини ўтказади (биринчи ўйин – 2:1).

*****

Ўқилган: 1277
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича