Хабарингиз бор, 13 июнь куни салкам уч ойлик танаффусдан кейин Суперлига ўйинлари давом эттирилди. Учрашувларни ёритиш истагида бўлган ОАВ ходимларига стадиондан туриб, фаолият олиб боришларига рухсат берилди. Фақатгина Республика махсус комиссияси талабларига кўра, журналист ва фотомухбирлар сони чекланади.
Coca Cola Суперлиганинг 10-тур доирасидан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” 21 июль куни Тошкентдаги ”Локомотив” стадионида номинал мезбон сифатида Термизнинг “Сурхон” жамоасини қабул қилади.
Мазкур учрашувни бевосита стадиондан ёритиб боришни истаган ОАВ вакилларининг ўзлари ҳақидаги маълумотларни pfcnavbakhor@gmail.com электрон почтасига жўнатишлари сўралади. Журналистларни рўйхатга олиш 20 июль, соат 14:00га қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Сурхон” учрашувига фақатгина “Навбаҳор” матбуот хизматига хабар юборган ва ЎзПФЛ аккредитациясига эга бўлган ОАВ вакиллари рўйхат асосида киритилади.
ЎзПФЛ аккредитациясига эга бўлмаган ҳамда матбуот хизматига хабар жўнатмаган журналистлар стадионга киритилмайди.
ОАВ ходимларидан ўйин бошланишидан 30 дақиқа олдин стадионга келишлари ва санитария қоидалари, нормалари ҳамда гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда, фаолият олиб боришлари сўралади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
“Навбаҳор” – “Сурхон” ўйинида фаолият олиб бориш истагидаги ОАВ ходимлари диққатига!
Ўқилган: 1938