Мендеш "Барселона" клубига Лоран Бланни олиб келишни таклиф қилди

"ПСЖ" клуби ва Франция терма жамоаси собиқ бош мураббийи Лоран Блан "Барселона"ни бошқариши мумкин, деб маълумот бермоқда Mundo Deportivo нашри.

Манбанинг таъкидлашича, Кике Сетьеннинг истеъфоси ҳақидаги муҳокамаларда "Барса"ни бошқариши мумкин бўлган номзодлар кам бўлган. Хабарга кўра, "Барселона Б" жамоаси бош мураббийи Хавьер Гарсия Мимьента ушбу лавозимга ягона номзод бўлган.

Бир қанча вақт аввал Лоран Бланнинг агенти сифатида Жорже Мендеш фаолиятини бошлаган эди, унинг "Барса" раҳбарияти билан муносабати яхши. Мендеш каталонияликларга Блан номзодини таклиф қилган.

Муносабатлар омадли бўлиши номаълум, чунки франциялик мутахассис узоқ муддатли лойиҳа билан ишлашни истайди. Таъкидлаб ўтиш лозим, Блан "Барселона" клубида 1996 йилдан 1997 йилгача фаолият юритган. У "ПСЖ" бош мураббийи лавозимини 2016 йилда тарк этган ва ҳозиргача бошқа клубда фаолият юритгани йўқ.

Ўқилган: 714
Барселона Кике Сетьен Лоран Блан ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича