L’Equipe: "Монако" клубига "Бавария"нинг собиқ бош мураббийи тайинланди

"Бавария" клубининг собиқ бош мураббийи Нико Ковач "Монако"ни бошқаради, деб маълумот бермоқда L’Equipe нашри.

Манбанинг таъкидлашича, "Монако" раҳбарлари 48 ёшли мутахассисни Роберто Моренонинг ўрнини эгаллашга ишонтиришган. Таъкидланишича, Ковач билан келишув бир неча соат аввал эришилган.

Мураббий "Монако" клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолайди. Ковач "Бавария" клубини 2018 йил апрель ойидан 2019 йилнинг ноябрь ойигача бошқарган. Бунгача мутахассис "Айнтрахт" клуби билан ишлаган.

"Монако" клуби Франция чемпионатида 9-поғонани қайд этган. Морено жамоани декабрь ойида қабул қилган ва 2022 йилгача шартнома имзолаган эди.

Ўқилган: 762
Бавария Дунё мураббийлари Монако Нико Ковач Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича