Кике Сетьен: Биз Ла Лигани юта олмадик, бироқ олдимизда ажойиб мақсад бор

"Барселона" клуби бош мураббийи Кике Сетьен Ла Лига доирасида кеча "Алавес" жамоасига қарши кечган ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.

Чемпионлар лигаси ҳақида

"Ўйлайманки, чемпионлар лигасининг олдимиздаги ўйинида ўзимизни яхши ҳис қиламиз. Эртага муҳим ўйин бор, кейин ўзимизга келиб келажак ҳақида ўйлаш керак".

Бартомеу билан учрашув ҳақида

"Табийки, биз юзага келган вазиятдан ҳавотирдамиз. Биз ечим топишга интилмоқдамиз ва уни ўзгартирамиз. Учрашувнинг асосий сабаби шу эди. Биз келажакка тайёргарлик кўрдик.

Биз қолган имкониятларимизга диққатни қаратишимиз лозим. Бу чемпионлар лигаси. Ушбу мусобақа бизга кўп нарса олиб келишига умид қилмоқдамиз.

Биз чемпионатни юта олмадик, бироқ олдимизда ажойиб мақсад бор", - дейди Сетьен.

Ўқилган: 1269
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Испания чемпионати Кике Сетьен

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича