“Локомотив”нинг узоқ йиллик массажчиси Александр Волошин билан интервью

– Илк навбатда карантин давридаги иш жараёнингиз ҳақида гапириб берсангиз.  Сир эмаски,  мураббийлар штаби ҳар бир футболчи учун алоҳида машғулот процессини ишлаб чиққанди.  Карантин даврида уйда нималар билан банд бўлдингиз?
– Асосий навбатда эътиборни уйдаги ишларга қаратдим.  Гулдонни ёпиштириш,  чойнакни тўғрилаш,  кир машинани тузатиш,  рафиқамга ёрдамлашиш.  Футболчилар билан фаолиятимиз давомида бизнинг конкрет ишларимиз бўлади,  шунчаки уларнинг олдига сув олиб келиб турмаймиз.  Чу сабабли изоляцияда қонунга риоя қилувчи намунали фуқаро бўлишга ҳаракат қилдим.  Фақатгина дорихона ва дўконга чиқдим.

– Массажчининг спортдаги роли қандай?
– Спортдаги катта ютуқлар фақатгина жамоавий тартиб-интизомларга боғлиқ эмас.  Умуман олганда ҳар бир спорт турида тиббий бригадалар ишлайди.  Масалан,  биз ҳам шундай инсонлар тоифасига кирамиз.  Массажнинг роли спортчининг жисмоний машқлардан олган юкламаларига боғлиқ бўлади.  Юқори пулсдаги машқларни бажарганда,  яъни,  бир дақиқада 160-180-марта юрак уриши кузатилганидан кейин организм ўзини қайта уйғотади ва шундан кейин кислоталар ишлаб чиқара бошлайди.  Спортчини яна-да яхши тайёрлаш учун тиббий бригада керак бўлади,  массажчилар эса танада қолиб кетадиган заҳарли,  токсик моддаларни ҳайдаб чиқаради.  Массажчининг жамоадаги роли юқори.  Футболда эса барчаси бўлиши мумкин.  Бўлиб туради,  мураббийлар ўзгаради.  Чифокорлар гуруҳи эса мураббийлар алмашиши,  футболчиларнинг сифатидан қатъи назар ўз ишларини бажаришда давом этишади.

– Футболчиларнинг одатда қайси тана аъзосини кўпроқ массаж қилиш керак бўлади?
– Оёқлар,  шунингдек,  бел.  Йодимда,  вафот этган бир дўстим Костя Тухачев билан бу борада кўп гаплашардик.  У билан институт давриданоқ таниш бўлганман.  Кўп бора Костя билан спортчини тўғри массаж қилиш борасида фикр алмашганмиз.  Биз кўп жисмоний юклама оладиган тана аъзоларини массаж қиламиз.  Футболчи ёки спортчидаги жисмоний юкламани йўқотиш учун ҳам массаж қилинади.  Умуман олганда мен фақатгина оёқлар ва белни массаж қилиш тарафдориман.  Белда асаб толаларининг энг кўп қисми ва мушак тўқималари ўрин олган.  Жароҳатдан кейинги даврда эса биз футболчини тиклаш билан шуғулланамиз.  Бундай пайтда бизга махсус дорилар,  кремлар керак бўлади.  Турли хил вазиятлар бўлиши мумкин,  футболчининг тўпиқ қисмини даволасак,  у тиззасидан жароҳатланиши мумкин.  Бир мавсумда беш марта мия чайқалиши ҳолати ҳам юзага келган.  Бироқ асосий массаж ишлари оёқлар,  тизза бўғимлари ва тўпиқни даволаш учун кетади.

– Массаж қилиш футболчиларнинг амплуасига ҳам боғлиқми? Масалан,  Игнатий Нестеров билан Диёр Туроповнинг массажлари қандай фарқланади?
– Амплуа эмас,  балки ёшга боғлиқ.  Масалан,  ёш футболчиларни 10-15 дақиқа массаж қилиш йетарли.  Улар тезда тикланиб олишади.  Йоши катта футболчиларни эса кўпроқ шуғуллантириб,  тайёрлаш керак,  шунингдек,  массаж қилиш сеанси ҳам узоқ бўлади.

Андрей Фёдоров термада ўйнаб юрган вақтлари мен ҳам у йерда ишлардим.  У билан барча ишлар режа асосида кетган,  машғулотга бир соат қолганида у билан массаж ишлари олиб бориларди.  Ахилл,  тўпиқ,  оёқнинг барча қисмлари,  бел… Қайтараман,  массаж қилиш футболчининг ёшига боғлиқ бўлади.

– “Локомотив”нинг қайси футболчиси Сизнинг хизматларингиздан кўпроқ фойдаланади?
– Бизда бу иш шунчаки қилинмайди.  Ҳамманинг ўзига хос мажбуриятлари бор.  Футболчига қараб,  унинг қайси тана аъзоларини массаж қилиш кераклигини билиб олса ҳам бўлади.  Футболчини тиклаш шарт.  Ҳеч қайерга қоча олмаймиз.  Ўз вақтида мен жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлганман.  Ўшанда энди ишга кирганимда менга директор ўринбосари:  “Дарс вақтида кимнидир ҳайдаб юборишга ҳаққинг йўқ,  сен уларга ҳаётининг қолган қисмида керак бўладиган нарсаларни беришинг керак”,  – деганди.

Клубда ҳам шундай.  Масалан,  бирор футболчи олдимизга келади ва ўзида қандайдир ноқулайликлар борлигини айтади.  Рад этишга ҳаққимиз йўқ.

– Қизиқарли савол:  массаж пайтида қитиқдан қўрқадиган футболчилар ҳам бўлиб турадими?
 бирор марта массаж қилинмаган ёш футболчиларда шундай бўлиб туради.  Бундай пайтларда улар оёқларини бехосдан тортиб олишади.  Бироқ бу вақтинчалик ҳолат.  Барча қилинган массаж футболчининг фойдасига хизмат қилиши учун профессионал массажчи доимий равишда ўзига хос тактикалар ишлатиши керак бўлади.  Футболчини максимал эффектив равишда тиклаш учун қилинган процедураларнинг фойдаси юқори бўлиши шарт.

– Фаолиятингиз давомида футболчини тиклаш докторсиз амалга ошириш,  яъни,  фақатгина сизга боғлиқ бўлиб қолган пайтлар бўлганми?
– Докторсиз қандай қилиб қарор чиқараман? Амалиётимизда аввало доктор махсус ташхисни қўяди ва таклифлар беради,  биз эса шунга қараб ишлаймиз.  Масалан,  Марат Бикмайев.  2015-йили Қозоғистонда ўйнаб юрган вақтида унинг тиззасида жуда жиддий жароҳат бўлганди.  Операциядан кейин бутун бир ёз давомида уни даволаганмиз.  Одатда бундай жароҳат билан футболчи камида ярим йил давомида майдонга тушмайди.  Бироқ Марат тезда тикланди ва сентябр ойидаёқ Қозоғистонга қайтиб кетди.

– Айримлар ўйинга бир кун қолганда ҳеч қандай массаж қилиш керак эмас дейишади.  Бу қанчалик рост?

– Барчанинг ўзига хос принсиплари бўлади.  Масалан,  Андрей Фёдоров билан фаолиятим давомида ўйиндан бир кун олдин ҳам массаж қиламиз,  термада ҳам шундай эди.  Давр ўзгармоқда,  бу эса нормал ҳолат.  Олдинлари ош қилиш учун аввалига пиёз қовурган бўлсак,  ҳозир эса гўшт ҳам қовурамиз.  Методика ўзгараверади,  лекин талаблар ўша-ўшалигича қолади.  Натижа.  Бошқаларга ҳам қараб кўрадиган бўлсак,  кўплаб Ёвропа ва рус мутахассислари ўйинга 2 кун қолганда массаж куни қилишади.  Ҳозирда бу Ўзбекистонда ҳам амалиётдан ўтказилмоқда.

– Сиз Гурген Исраелян билан бирга фаолият олиб боряпсиз.  Йош шерик билан ишлаш қандай бўлмоқда?
– Яхши (кулади).  Агарда бир инсон 25 футболчини массаж қила оламан деб келса,  уни профессионал деб аташ мумкин.  Унинг ёш эканлиги ҳеч нимани ўзгартирмайди.

– Фаолиятингиздаги энг ёдда қоларли вазият ҳақида гапирсангиз.
– Фаолиятимнинг ўзи ёдда қоларли (кулади).  Футболдаги фаолиятим 1995-йили “Трактор”да бошланган.  Ўшанда 41 ёшли Борис Бакановни массаж қилардим ва ўшанда унга кўп гапираверардим.  Ўшанда у менга:  “Нимадир дедингми? Бу қулоғим негадир яхши эшитмаяпти”,  деганди.  Ўшанда кийим алмаштириш хонасидаги барча кулиб юборганди.  “Трактор”да яна бир ҳолат бўлганди.  Ўқув-йиғин машғулотларини ўташ учун Малайзияга учиб кетдик,  бизни меҳмонхонадагилар кутиб олишди,  жамоанинг катта қисми бир корпусда эди,  бир неча нафари бошқасида.  Бир марта уларни ёддан чиқариб,  ўйинга кетиб қолганмиз.

“Локомотив”да эса Фарҳод Тожийев билан шундай қизиқ ҳолат бўлган.  “Дўстлик” стадионида синов-назорат учрашуви бўлаётганди,  дарвозанинг ортида туриб,  ўйинни кузатаётгандим.  Фарҳод шундай кучли зарба бердики,  тўп менга тегди.  У югуриб олдимга келиб,  бир неча бора узр сўраганди ва мен:  “Яхшиям тўп экан,  ғишт эмас”,  деб қўйгандим.  1993-йил,  Азамат Абдураимов билан массаж пайти.  Адашмасам бу Республика диспансерида бўлганди.  У орадан бир йил ўтиб,  Осиё ўйинларида ўйнаши керак эди.  Унинг ўйинларини,  ураётган голларини телевизорда кўриб,  отамга қўнғироқ қилганман ва уни массаж қилганимни айтгандим.  Ўшанда термамизнинг ғалабаларидан жуда ҳам хурсанд бўлганман.

– Асосий таркиб футболчилари сизни жуда яхши кўришади ва сизни “қувноқ,  ҳаётдан завқ олишни биладиган инсон” деб айтишади.  Футболчилар билан ҳазиллаша оласизми,  юморларга ким кўпроқ жавоб беради?
– Кўпроқ бош мураббий.  Бизда доимий равишда позитив атмосфера ҳукмрон.  Олдинлари Олег Зотеев кўпроқ ҳазил гаплар айтиб турарди.  Тима Абдуҳолиқовда ҳам юмор қилишнинг скетч услуби бор.  Диёр Туропов эса ўзига хос фразани кўп айтади:  “Ажойиб дўстим” (кулади).  Пётр Гизимчук ҳам ҳазилга уста.  Унинг махсус сўзлари бор,  шуни айтган заҳоти барча кулиб юборади.  Эркаклар коллективида бундай ҳазилларнинг бўлмаслиги қийин.  Ҳазил-мутойибаларсиз яшаш қийин.

– Мураббийлар штаби ҳақида гапирсангиз.  Улар билан ишлаш қандай кетмоқда?
– Бош мураббий – Фёдоров Андрей Виталевич,  унга Андрей Геннадевич Микляев ёрдам беради.  Жисмоний тайёргарликка Часких Александр Анатолевич жавоб беради.  Дарвозабонлар билан Пётр Петрович Гизимчук шуғулланади.  Мураббийлар штаби – клубнинг мияси ҳисобланади.  Ҳар бир клуб ўз амбицияларига яраша мураббийларни олиб келади.  Фаолиятимда кўплаб мураббийлар штабида бўлганман.

– Андрей Фёдоровнинг муваффақияти сири нимада?
– Бу ерда ҳеч қандай сир йўқ.  У футболчилик даврида жуда кучли бўлган.  Термада ўйнаб юрган пайтида ҳам у билан бирга ишлаганман ва ўшандаёқ унинг футболга бўлган меҳрини кўрганман.

– Энди “Локомотив”нинг ҳозирги ўйинлари ҳақида.  Жамоа учун ушбу мавсум осон ўтмаяпти.  Рестартдан кейин Суперлигада кетма-кет учта мағлубият кузатилди.  Чундан кейин жамоа яна курашга қайтиб,  икки ўйинда ғалабага эришди.  Клубдаги инсон сифатида жамоага нима бўлганини айта оласизми?
– Икки-уч мавсум давомида жамоани 15 нафардан ошиқ футболчи тарк этди.  “Пахтакор” эса сўнгги йиллар давомида асосан бир хил таркибни ушлаб турибди,  шу боисдан уларда барчаси ўхшаяпти.  Карантин даври ҳам футболчиларнинг тайёргарлигига путур етказди.  Ғалабалар олдинда,  бироқ асосийси – жамоани кучайтирадиган ёш футболчиларни топиш керак.

– “Локомотив” – бир фраза билан сифатланг.
– Фақат ғалаба.

– Ўзингизнинг 20 ёшингизга нима деган бўлардингиз?
– 1980-йилда Москвада Олимпиада ўтказилганди,  ундан бир йил олдин СССР халқлари Спартакиадаси бўлиб ўтганди.  Ўшанда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон ССР термасига жалб қилингандим.  Таркибларни расмийлаштиришаётганида мен 100 ёки 200 метрга югуришим кераклигини билгандим.  Қайд этишим керак,  мен шундай йўналишлардан бирида югуришим аниқ эди.  Аммо ушбу байрамда қатнаша олмаслигимни билганимда спорт билан хайрлашишимга тўғри келганди.  20 ёшлигимга шуни айтган бўлардим:  мен учун фахрий ёрлиқ ва спортга муҳаббат сабабли соғлиғимга зиён келтириш жуда қийин.  Спортдаги катта ютуқлар – мен учун эмас.  Нафақага чиқишимга 11 ой қолди.  Бу эса ҳаётимдаги илк интервю (табассум билан) ва умид қиламанки,  бу охиргиси эмас.

– “Локомотив” мухлисларига тилакларингиз?
– Барча ўқувчиларга соғлиқ ва муваффақиятлар тилайман.  Ижтимоий масофани сақланг ва гигиена қоидаларига риоя қилинг.

Ўқилган: 678
Локомотив

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича