Моуриньо Европа лигаси ҳақида: Ушбу мусобақа "Тоттенхэм" даражаси эмас. Бизнинг даража – чемпионлар лигаси

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг даражаси ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Ўйлайманки, "Тоттенхэм" олдига дуч келган муаммолари бўлмаганида ҳаммаси яхши бўлар эди. Ҳеч бир жамоада бундай бўлмади. Энг қийин вазиятларда ҳам мен шунчаки жон сақлаш ва эгаллаб турган жойни йўқотмасликни айтиб келдим.

Менинг ташрифимдан кейин Льорис, Харри Кейн, Сиссоко ва Сонсиз ҳам натижалар бўйича тўртинчи ўринда эканлигимиз – бизда яхшигина куч борлигини кўрсатиб беради.

Бизга ҳақли бўлган жой – еврокубокларга йўлланма бериладиган ўринда бўлиш. Лекин бизнинг даражада бўлган мусобақада. Биз Европа Лигасидан зўрмиз. Бироқ футболда ҳақли бўлганинг эмас, балки қўлга киритганинг билан бахоланади. Қолган иккита ўйинда ғалаба қозонишимиз керак.

Йигитларга "Европа лигасига чиқишимиз учун иккита ғалаба қозониш керак" дейиш бироз қизиқарли бўлади. Биламан, Европа лигаси – давомий мусобақа ва у ерда ҳам яхши жамоалар бор.

Мен шунчаки йигитларни руҳлантирмоқчи бўламан, чунки бизнинг даража чемпионлар лигаси. Европа лигасида ўйнаш яхши, таркибда ўзгаришлар қилиш мумкин, ёшлар учун тажриба мактаби бўлади", - дейди Моуриньо.

*****

Ўқилган: 1233
Европа Лигаси Европа Чемпионлар лигаси Жозе Моуринью Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича