Флорентино Перес: Бензема "Олтин тўп"ни олиши керак. Ушбу мавсум ундан яхши ўйинчи бўлгани йўқ

"Реал" клуби президенти Флорентино Перес ҳужумчи Карим Бензема бу йили "Олтин тўп" совринини қўлга киритиши кераклигини таъкидлади.

"У "Олтин тўп"ни олиши керак. Ушбу мавсум ундан яхши ўйинчи бўлгани йўқ.

"Реал" клубининг барча ўйинчилари яхши ўйнашди, лекин Карим ўзига ҳос бўлди, ростдан ҳам. Серхио Рамос "Реал" клуби учун сардордан ҳам каттароқ нарса, Куртуа ажойиб ва албатта мураббий ушбу жамоанинг архитектори бўлди", - дейди Перес.

Бензема "Реал"нинг ушбу мавсум чемпионлик ўйинида дубль қайд этди.

Ўқилган: 1830
Испания чемпионати Карим Бензема Олтин тўп Реал Мадрид Флорентино Перес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича