Зидан: Бу соврин менга ЕЧЛникидан қувончлироқ

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионлиги ҳақида ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳис-туйғуларни ифодалаб бера олмайман, улар ажойибдир.

Ўйинчилар ҳар бир баҳсда курашишди. Ҳа, менинг ҳам қўлим бордир, аммо асосийсини улар қилишди. Бу юксак жамоа - уларни хурсанд ҳолатда кўрсам ўзим ҳам хурсанд бўламан.

Биз ҳаммадан кўп очко йиға олганимимиз учун чемпион бўлдик. Бор гап шу. Бу менинг фаолиятимдаги энг ажойиб онлардан бири.

ЕЧЛ - у ўзига хос мусобақа. Аммо, мен Ла лигадаги совриндан ундан кўра кўпроқ хурсанд бўлдим", - дейди Зидан.

Ўқилган: 2119
Зинедин Зидан Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича