“Интер” сафарда СПАЛни тор-мор келтирди

Италия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган СПАЛ – “Интер” учрашуви ўз якунига етди. Унда миланликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Меҳмонлар сафида Кандрева, Бираги, Алексис Санчес ва Гальярдинилар ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйиишди.

Мазкур ғалабадан кейин “Интер” иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

А Серия, 33-тур

СПАЛ – Интер 0:4 (0:1, 0:3)

Голлар: 0:1 – 37 Кандрева, 0:2 – 55 Бираги, 0:3 – 60 Санчес, 0:4 – 74 Гальярдини.

СПАЛ – Летица, Сала, Викари (Саламон, 82), Бонифаци, Реца (Чонек, 67), Эспето (Д'Алессандро, 66), Вальдифьори, Дабо, Мурджа (Тунев, 82), Петанья, Черри (Ди Франческо, 75).

Интер – Ханданович, Шкриньяр, Раноккия, Бастони (Д`Амброзио, 63), Кандрева (Эспозито, 79), Брозович, Гальярдини (Валеро, 74), Бираги (Янг, 63), Эриксен, Санчес (Пирола, 79), Мартинес.

Ўқилган: 344
Интер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича