"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионати 36-тур "Ньюкасл" жамоасига қарши ўйиндан кейин журналистларнинг саволларидан норози бўлди.
Учрашувнинг 57-дақиқасида португалиялик футболчи заҳирадан Стивен Бергвейнни майдонга туширган ва орадан 3 дақиқа ўтиб у голли узатмани амалга оширди. Матбуот-анжуманида журналистлардан бири Моуриьодан нима учун ҳужумчи асосий таркибда майдонга туширилмаганини сўраган.
"Эшитинг, сиз менга Лэмпард, Клопп, Гвардиола – катта ўйинчилари бор катта мураббийларга бермайдиган саволларни берасиз. Лэмпардда Пулишич ўйнаётганида, сиз ундан нега таркибга Хадсон-Одоини қўшмадингиз деб сўрамайсиз. Гвардиола заҳирада Бернарду Силвани қолдирганида, сиз ундан ҳеч қачон бу ҳақида сўрамайсиз. Менда шундай туйғу пайдо бўлмоқда, мен асосий таркибга 15 та ўйинчини туширишим керак бўлган ягона мураббий бўлсам керак. Ёки мен яхши ўйинчиларни заҳирада қолдиришим мумкин эмасми?
Агар мен Бергвейнни асосий таркибда майдонга туширганимда ўйинда Лукас Моура ва Сон билан нима қилар эдим. Ҳа ҳеч нарса. Улар шунчаки жамоада бўлиши керак. Агар "Тоттенхэм" клуби энг яхшилар билан рақобат қилиши учун, унинг таркибида 11 та яхши футболчи бўлиши керак эмас. Улар кўпроқ бўлиши керак ва улар заҳирада ўтиришади", - дейди Моуриньо.
*****
Жозе Моуриньо: Нега бу саволни Клопп ва Гвардиолага бермайсиз?