"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия кубоги 1/2 финал "Челси" жамоасига қарши ўйиннинг тақвимидан норозилиги билдирди.
"Албатта, бизда бироз ҳадиксираш бор, чунки "Челси" клуби биздан кўра 48 соат кўпроқ дам олишди. Бу адолатсизлик.
Мавсум бошланишидан олдин биз адолатли тақвим ҳақида гаплашган эдик ва албатта, ушбу тақвим бунга умуман қарама-қарши. Бироқ биз бор диққатимизни энди пайшанба кунги ўйинга қаратамиз.
Келаётган икки ҳафта оғир бўлади, лекин биз яхши формадамиз. Йигитлар бир неча йилдан буён ўзини яхши ҳис қилмаган. Ўтган мавсум охирида мен йигитларнинг етарлича яхши формада эмаслигини сезган эдим. Бир неча жароҳатлар бўлди, бу мавсумда эса йўқ.
Биз учун бу катта муаммо бўлмайди, бироқ 24 соат, 48 соат – мавсумнинг ушбу палласи учун катта фарқ саналади. Бизга каре тушмади. Бироқ шавқатсиз юз билан қарталарни ўйинга солишимиз керак", - дейди.
"МЮ" ва "Челси" ўртасидаги ярим финал учрашуви 19 июль Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади. Бундан олдин Сульшер шогирдлари 16 июльда "Кристал Пэлас" билан учрашади.
"Челси" эса 14 июль куни "Норвич" билан учрашиб кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Сульшер "Челси" ҳақида: Улар кубок ярим финали олдидан 48 соат кўп дам олишади. Бу адолатсизлик
Ўқилган: 1799