"Байер" клуби Хавертц учун 100 млн евро олишни истайди. Уни Европа Лигаси якунланмасдан қўйиб юборишмайди

"Байер" клуби ярим ҳимоячиси Кай Хавертц клубини ўзгартириш истагида.

Kicker нашрининг маълум қилишича, "Байер" клуби 21 ёшли германиялик футболчи учун таҳминан 100 млн евро олишни истайди. Бунда клуб бироз келишувга боришга тайёр ва бу маблағнинг маълум қисмини бонус сифатида олишга рози.

Шу билан бирга "Байер" клуби Хавертцни Европа лигасининг якунига қадар қўйиб юбормайди. Эслатиб ўтамииз, жамоа мусобақанинг 1/8 финал жавоб ўйинида "Рейнжерс" билан куч синашиши керак (биринчи ўйин – 3:1).

Хавертц аллақачон якуний қарор қабул қилиб бўлган – шу ёзда футболчи топ-клубда ўйнамоқчи. Бунда у биронта Германия клубига ҳам ўтмайди.

Хавертц билан "Челси" клуби қизиқаётгани айтилган эди. Футболчининг "Байер" билан амалдаги шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади.

Ўқилган: 387
Байер Кай Хавертц Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича