Испания чемпионати, 37-тур анонси. Бугун "Реал" чемпион бўлиши мумкин

Испания чемпионатининг 37-тур учрашувлари бугун бошланади. Дастлаб, соат 21.30 да "Эйбар" – "Вальядолид" ўйини бўлади.

Ундан сўнг бир вақтнинг ўзида - яъни соат 00.00 да тўққизта учрашув старт олади.

Жумладан, унда "Барселона" жамоаси ўз майдонида "Осасуна" билан кураш олиб борса, "Атлетико" сафарда "Хетафе" меҳмони бўлади.

Мадриднинг "Реал" жамоаси ўзида "Вильярреал"ни қабул қилади. Агар Зидан шогирдлари ғалаба қозонишса Ла лига чемпионига айланишади.

Ушбу тур анонси билан танишинг:
     
16.07.2020  21:30     Эйбар – Вальядолид
17.07.2020  00:00     Атлетик Б – Леганес
17.07.2020  00:00     Бетис – Алавес
17.07.2020  00:00     Сельта – Леванте
17.07.2020  00:00     Хетафе – Атлетико М
17.07.2020  00:00     Реал Мадрид – Вильярреал
17.07.2020  00:00     Реал Сосьедад – Севилья
17.07.2020  00:00     Валенсия – Эспаньол
17.07.2020  00:00     Барселона – Осасуна
17.07.2020  00:00     Мальорка – Гранада.

*****

Ўқилган: 1079
Анонс Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича