“Арсенал” Лондонда “Ливерпуль” устидан иродали ғалаба қозонди

Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган “Арсенал” – “Ливерпул” учрашуви якунланди.

Унда лондонликлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

20-дақиқада Садьо Мане меҳмонларнинг илк голини урди. 32-дақиқада Александр Ляказетт ҳисобни тенглаштирган бўлса, 44-дақиқада Нелсон мезбонларнинг иккинчи голини киритди.

Шу тариқа учрашув якунигача ҳисоб ўзгармади ва “Арсенал” муҳим уч очкони қўлга киритди.

АПЛ, 36-тур
Арсенал – Ливерпуль 2:1
Голлар
: 0:1 – 20 Мане, 1:1 – 32 Ляказетт, 2:1 – 44 Нелсон.
Арсенал – Мартинес, Давид Луиз, Холдинг, Тирни, Соареш (Мэйтленд-Найлз, 76), Торрейра (Себальос, 57), Джака, Нелсон (Обамеянг, 58), Пепе, Ляказетт (Уиллок, 58), Сака (Колашинац, 85).
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Робертсон, ван Дейк, Гомес, Фабиньо, Окслейд-Чемберлен (Кейта, 61), Вейналдум (Шакири, 83), Мане, Салах (Ориги, 83), Фирмино (Минамино, 61).

*****

Ўқилган: 878
Арсенал Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича