"Ливерпуль" клуби Тиаго учун 20 млн евро тўлашга тайёр, "Бавария" кўпроқ талаб қилмоқда

"Ливерпуль" клуби "Бавария" ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантаранинг трансферига қизиқиш билдирмоқда, деб маълумот бермоқда Sport Bild нашри.

Манбанинг таъкидлашича, "қизиллар" 29 ёшли ўйинчи учун 20 млн евро тўлашга тайёр. "Бавария" эса ўз навбатида 40 млн евро талаб қилмоқда.

Испаниялик футболчи "Бавария"дан 4 йиллик шартнома талаб қилган, бироқ жамоа унга 3+1 яъни 3 йиллик шартнома ва бир йил узайтириш имконияти кўзда тутилган таклиф қилган. Футболчи мюнхенликларнинг таклифини рад этган ва ўзига янги синовлар излаётганини маълум қилган.

Шу тариқа "Бавария" клуби футболчини 2021 йили текинга қўйиб юборишнинг ўрнига, шу ёзда сотиб юборишни кўзламоқда.

Ўқилган: 414
Бавария Ливерпуль Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича