Кике Сетьен: Ўзимни "Барселона" клубининг кейинги мавсумдаги мураббийи сифатида кўрмоқдаман

"Барселона" клуби бош мураббийи Кике Сетьен ўзининг жамоадаги келажаги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Албатта, ўзимни "Барселона" клубининг кейинги мавсумдаги мураббийи сифатида кўрмоқдаман. Айни пайтда содир бўлаётган воқеалар олдин ҳам бўлган. Ҳақиқат шундаки, баъзида ўз мақсадларинга ериша олмайсан. Лекин сенинг ишингни бахолаш керак.

Гап бу ерда нафақат натижада, балки амалга оширилган ишларнинг яхши ёки ёмон эканлигида. Ушбу мавсумда ҳали кўп нарсани қўлга киритса бўлади, бироқ мен албатта кейинги мавсум ҳақида ўйламоқдаман", - дейди Сетьен.

Ўқилган: 767
Барселона Испания чемпионати Кике Сетьен

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича