Зидан "Вильярреал" билан ўйин ҳақида: "Реал" охиригача курашади. Иккита дуранг бўлишини истамайман

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 37-тур "Вильярреал" жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Азар ҳақида

"Азар билан ҳаммаси жойида. Ҳеч қандай муаммоси йўқ, эртага у биз билан бўлади".

Чемпионат якуни ҳақида

"Мен иккита дуранг натижа бўлишини истамайман, биз эртанги ўйинда фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпмиз. Бу бизнинг мақсад. Эртага жамоа майдонга тушиб, сўнгги нафасигача кураш олиб боради", - дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 36 тури якунларига кўра, Мадридликлар 83 очко жамғаришган ва иккинчи ўринда кетаётган "Барселона" жамоасини 4 очкога ортда қолдирмоқда.

Шу тариқа, "Реал" футболчилари қолган икки турда чемпионликни нақд қилиш учун 2 очко жамғариши лозим. Клубларнинг очколари тенг бўлса, ўзаро ўйинларга кўра, мадридликлар устунликка эга (2:0, 0:0).

Ўқилган: 786
Зинедин Зидан Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича