Ҳамиджон Актамовдан “Навбаҳор” майдонига юқори таъриф берди

Хабарингиз бор, 13 июль куни Coca Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Қизилқум” жамоаси менежери Ҳамиджон Актамов  мазкур ўйиндан сўнг, “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий”  ўйингоҳ майдонини эътироф этиб, жумладан, шундай деди:  

- “Навбаҳор” стадионининг майсасига қойил қолдим. Ҳолати идеал даражада. Шунчаки супер.

Албатта, рақиб жамоа вакилидан шундай эътирофни эшитиш ёқимли.

Жорий мавсумда U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг гуруҳ баҳслари ва Ўзбекистон кубоги финали ўйини ўтказиладиган “Марказий” ўйингоҳ майдонининг шундай идеал ҳолатда сақланишида Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, “Навбаҳор” ПФК ҳамда “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти, ишчи-ходимларининг ҳиссалари катта.

U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ баҳслари  ва Ўзбекистон кубоги финали ўйини мазкур ўйингоҳда юқори савияда ташкил этилади, деган умиддамиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Ўқилган: 767
Қизилқум Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига Ҳамиджон Актамов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича