“Милан” жамоаси “Верона” ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

“Верона”нинг 23 ёшли яримҳимоячиси Маттео Пессина фаолиятини Миланда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Transfermarketweb манбаси хабар беради.

Миланликлар футболчи учун кураш олиб боришади. Шунингдек Маттеога “Милан”дан ташқари “Рома”, “Интер” ва “Наполи” каби клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

У ушбу мавсумда А Сериада 29 та ўйинда 5 та гол урди.

*****

Ўқилган: 1837
Верона Милан Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича