"Пахтакор": "Қўқон-1912" ва "Насаф" билан ўйинлар муддати ўзгарди

ПФЛ Суперлиганинг 10 ва 11-турлари ўтадиган саналарни ўзгартирди.

Карантин талабларида келаётган икки ҳафтанинг дам олиш кунларида республика бўйлаб ҳаракатланиш чекланди. Шундан келиб чиқиб, Суперлиганинг кетма-кет икки тур учрашувларига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, "Пахтакор" энди 23 июль куни Қўқонда меҳмон бўлади. 29 июлда Тошкентда "Насаф"ни қабул қилади. Ҳар икки беллашувнинг соат 19:00да бошланиши режалаштирилган.

Ўқилган: 891
Қўқон-1912 Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича