Андрей Фёдоров: Дурангга лойиқ эдик

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Машал” (0:1) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.

“Бугун биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик.  Иккинчи таймда эса ҳаракат қилдик.  Сўнгги ўйинларда йигитлардан талаб қилинаётган нарсаларни чиқариб олиш қийин бўляпти.  Бу нима билан боғлиқ эканлигини ўзим ҳам билмайман.  Ўйинларни таҳлил қилиб,  кўриб чиқамиз.  Биринчи бўлимда яхши имкониятларга эга бўлдик,  бироқ фойдалана олмадик.

Машғулотда Марат Бикмайевнинг жароҳати қайталаниб қолди,  шу сабабли унинг хизматларидан фойдалана олмадик.  Албатта биз ҳам унинг майдонда бўлишини,  унинг маҳоратидан фойдаланишни жуда ҳам истаймиз.

Истеъфо ҳақида ўйламаяпман.  Навбатдаги ўйинларга тайёргарликни кучайтирамиз”,  – деди Фёдоров.

Ўқилган: 550
Андрей Фёдоров Локомотив Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича