“Ювентус” сардорлик боғичини Пауло Дибалага топширмоқчи

“Ювентус” раҳбарияти ҳужумчи Пауло Дибала жамоа сардори бўлиши мумкинлигига ишонмоқда. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.

“Юве” бошлиқлари Дибала билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга умид қилишмоқда. Янги шартнома бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Пауло камида 2024 йилгача Туринликлар сафида қолиши мумкин.

Аргенталик футболчи Италия чемпионатида 29 та ўйинда 11 та гол ва 9 та голга муаллифлик қилди.

*****

Ўқилган: 512
Пауло Дибала Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича