"Барселона" клуби кейинги мавсум учун янги формасини тақдим қилди

"Барселона" клуби 2020/21 мавсум учун янги уй формаларини тақдим қилди.

Футболка каталонияликларнинг классик кўк-анор рангида қилинган бўлиб, сариқ чиғиқлари мавжуд. Янги формаларнинг тақдимотида Лионель Месси, Жерар Пике, Антуан Гризманн ва яна бошқа футболчилар иштирок этди.

"Барселона" клубининг техник ҳамкори Nike ширкати ҳисобланади. Бундан олдин ишлаб чиқарувчи дўконлардаги футболкаларни паст сифат туфайли қайтариб олган эди, "Барселона" эса товон тўлашни талаб қилган.

*****

Ўқилган: 688
Барселона Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича