"Барселона" Коутиньони икки Англия клубига таклиф қилди

"Барселона" клуби Филиппе Коутиньони иш билан таъминлаш устида бир нечта номзодларни излашда давом этмоқда.

Каталония клуби бразилиялик футболчини сотиб олишни "Арсенал" ва "Ньюкасл" жамоаларига таклиф қилган, деб маълумот бермоқда Goal.com нашри. Каталонияликлар 28 ёшли ўйинчининг АПЛ га қайтишини ҳар икки томон учун энг яхши қарор деб ҳисобламоқда.

Ҳозирча, "Арсенал" ҳам "Ньюкасл" ҳам "Барса"нинг таклифига жавоб қайтаришгани йўқ. Клублар келишув шартларини ўйлашмоқда.

"Барселона" клуби футболчини Коутиньонинг юқори маоши туфайли сотишга уринмоқда. Шу билан бирга унинг учун маълум бир маблағ ишлаб олиш истагида.

*****

Ўқилган: 2758
Арсенал Барселона Ньюкасл Трансферлар Филиппе Коутиньо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича